Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 03.02.2004 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Буроновдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи М.Хакимова фойдасига алимент ундириш белгиланган.
Р.Буронов фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзилидан бедарак чиқиб кетганлиги учун унга нисбатан 2019 йил 2 май куни Мажбурий ижро бюросининг Денов туман бўлими томондан қидирув эълон қилинган.
Р.Буронов алимент пулларини тўлашни пайсалга солиб қочиб юрганлиги сабабли, оз эмас, кўп эмас 17 миллион 500 минг сўм қарздорлик йиғилиб қолган эди.
Алимент пулларини тўламасдан қочиб кетсам мендан бу қарздорликларни ундира олмайди қабилидаги фикрлар билан қочиб кетишни лозим топди.
Алимент даврий ундирув бўлганлиги сабабли унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди.
Бюронинг тезкор қидирувлари натижасида қарздор ота Тошкент шаҳридан 3 июнь куни қидириб топиб келтирилган. Қарздор отага алимент тўламаслик оқибатлари тушунтирилгандан сўнг, ота ўз фарзандининг моддий таъминоти учун йиғилиб қолган алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди