19:30 / 21.06.2019
2 568

Энди Ҳисоб палатаси ҳам маъмурий жавобгарликка торта олади

Энди Ҳисоб палатаси ҳам маъмурий жавобгарликка торта олади
Республика Ҳисоб палатаси бюджет ва смета-штат интизомини бузган айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш ваколатига эга бўлди. Сенатнинг 20-ялпи мажлисида қабул қилинган «Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонунда ушбу ваколатлар белгилаб қўйилди.

Қонунга мувофиқ, Ҳисоб палатаси ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан, бошқа ташкилотлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.

Қонуннинг 30-моддасида Ҳисоб палатасининг ваколатлари белгилаб берилди. Жумладан, Палата қуйидаги ваколатларга эга:
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа давлат органларидан ҳамда ўзга ташкилотлардан ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича материаллар, маълумотлар ва тушунтиришларни сўраб олади;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкидан давлат маблағларининг банк ҳисобварақларидаги ҳамда ягона ғазна ҳисобварағидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади;
  • сиёсий партияларга молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда бу маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағларнинг қонуний шакллантирилгани, мақсадли ҳамда самарали сарфлангани устидан назоратни амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасаларининг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
  • назорат ўтказиш даврида жиноят аломатларини кўрсатувчи маълумотлар, жумладан коррупцияга доир ҳуқуқбузарликлар аломатлари аниқланган тақдирда, тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади;
  • бюджет ва смета-штат интизомини бузганликда, шунингдек Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганликда айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди Ҳисоб палатаси ҳам маъмурий жавобгарликка торта олади