21:15 / 02.07.2019
3 668

«Аҳмадбой иши»: Учинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда

«Аҳмадбой иши»: Учинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда
Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича учинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати вакили Азиз Обидовнинг Kun.uz’га хабар беришича, мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Х. Шермуҳамедов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқдалар.

Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилмоқда. Бугунга келиб 170 дан зиёд жабрланувчиларнинг 90 дан ортиғи сўроқ қилинди.
Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 3 июль куни ўтказилади.

Бундан олдин, Аҳмаджон Турсунбоевга яна бир жиноят иши бўйича ҳукм ўқилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аҳмадбой иши»: Учинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда