21:00 / 23.07.2019
3 417

ИИББ: МИБ билан ҳамкорликда жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчилар аниқланмоқда

ИИББ: МИБ билан ҳамкорликда жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчилар аниқланмоқда
Жорий йилнинг 22 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси вакиллари билан ҳамкорликда ЙҲҚни бузиб, жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказишни бошлашди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ (“Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби”), йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси ушлаб турилади. Қанча муддатга? Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар. Бу ҳақда жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари ёзма кўрсатма беради.

Шунингдек маълум қилинишича, Тошкент ҳудудида қарздорларни автоматик тарзда аниқловчи 20 та “Автокон” комплекслари ишламоқда. Шу билан бирга, шаҳарга кириш/чиқиш ЙПХ постларида ҳам. Шу муносабат билан ЙҲҚ бузилганлик учун солинган жаримани ўз вақтида тўлаш сўралган.

Қайд этилишича, вақтида тўланмаган жарима бўлса ва сиз оилангиз билан шаҳар ташқарисига дам олиш учун кетаётган бўлсангиз, сизни тўхтатиб, автомобилингизни жарима майдончасига жойлаштиришади. ЙҲҚни бузганлик учун жаримани ўз вақтида тўлаш тушунмовчилик ва кайфият бузилишини олдини олади, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ: МИБ билан ҳамкорликда жаримани белгиланган муддатда тўламаган ҳайдовчилар аниқланмоқда

Жамият янгиликлари