00:30 / 24.07.2019
3 619

Билол Эрдўғоннинг ҳамроҳларидан бири Хивада азон айтди (видео)

Билол Эрдўғоннинг ҳамроҳларидан бири Хивада азон айтди (видео)
Фото: Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти
Аввал хабар берганимиздек, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари Билол Эрдўғон бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятига келди.

Жорий йил 6—8 сентябрь кунлари Хивада халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали ўтказилади.

Меҳмонлар мазкур спорт фестивали ўтказиладиган «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудини кўздан кечирди. Кўҳна арк, Паҳлавон Маҳмуд мажмуаси, Қози Калон мадрасаси, Калта минор ёдгорлиги ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишди.

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматига кўра, меҳмонлардан бири — Мехмет Фотиҳ улуғ шоир рубоийларидан илҳомланиб, Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳида азон ва байтлар ўқиди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Билол Эрдўғоннинг ҳамроҳларидан бири Хивада азон айтди (видео)