date
views 2 982

Гугурт қутисидаги марихуана тўхтатиб қолинди

Гугурт қутисидаги марихуана тўхтатиб қолинди
Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.С.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида 1 дона гугурт қутисига яширилган 0,39 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гугурт қутисидаги марихуана тўхтатиб қолинди
-->