Мустақиллик байрами арафасида пойтахтга кириш чекланадими?

1 дақиқа ўқиш2.6K
Мустақиллик байрами арафасида пойтахтга кириш чекланадими?
Байрамлар арафасида хавфсизликни таъминлаш учун чегараларни ёпиш, айниқса, пойтахтга келувчиларга нисбатан чеклов ўрнатиш каби чоралар қўлланиб келинган. Бу қанчалик тўғри ва бу амалиёт ҳозир ҳам мавжудми?

Бу саволга жавоб топиш ҳамда Мустақиллик айёмида осойишталикни таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Муҳиддин Жўраев билан суҳбатлашди.

– Ҳақиқатан ҳам нафақат байрамларда, бошқа пайтларда ҳам эҳтиёт чораларини ҳаддан зиёд кучайтириб келинган. Бу бир қарашда қобиққа ўралиш, бошқача айтганда, коса тагига бекиниб олишга ҳам ўхшаган. Афсуски, бу амалиёт тўғри бўлмаганиниэркинлаштириш сиёсати яққол кўрсатди. Яқин қўшнилар билан ҳамкорлик алоқаларининг кучайтирилгани, ёпиб ташланган чегара постларининг очилиб, фуқаролар, тадбиркорларнинг бемалол ўтиб-қайтиши йўлга қўйилгани нафақат туризмнинг, балки ижтимоий-иқтисодий ривожланишда муҳим роль ўйнамоқда.

Биргина қўшни давлатлар билан бемалол борди-келди қилаётганимиз натижасида юртимизга кириб келувчилар сони кунига икки мингга яқинни ташкил этмоқда. Уларнинг асосий қисми туристлар бўлиб, улар томонидан қўпол қонунбузарликка йўл қўйиш кейинги бир йилда умуман қайд этилмади. Хусусан, қўшни Тожикистон Республикаси билан ана шундай эмин-эркин борди-келди йўлга қўйилганда кўпчилик хавф пайдо бўлишидан қўрққани сир эмас. Аммо четдан кириб келаётган шахслар ичида Ўзбекистонга бузғунчилик ниятида келган ёки террористик хавф туғдирувчи бирорта ҳам шахс қайд этилмади.

Байрам арафасида пойтахтга кириб келувчиларга чеклов ўрнатиш амалиёти ҳам мавжуд эди ҳақиқатдан. Аммо бу юртдошларимизга жуда кўп ноқулайликлар туғдириб келган. Чунки мамлакатимизнинг нафақат сиёсий, балки ижтимоий-иқтисодий маркази бўлган Тошкент шаҳри билан ҳудудлардаги аҳолини боғлаб турган алоқалар жуда кенг қиррали, албатта. Шуларни ҳисобга олиб ҳозирги кунда бундай амалиётга ҳам бутунлай чек қўйилган. Бу йил Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида ҳам, байрам кунлари ҳам пойтахтга келувчиларга нисбатан ҳеч қандай чеклов бўлмайди.

Фақат бизнинг мақсадимиз байрам кунлари ҳушёрлик ва сергакликни ҳар доимгидан кўра ошириш. Зеро, халқимизнинг севимли байрами тинч ва осойишта ўтиши учун масъул эканмиз, бу йўлда тунни тонгга улаб хизматда бўламиз.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?