13:33 / 20.09.2019
3 196

Солиқ органлари ходимлари талабалик давридан танлаб олинади

Солиқ органлари ходимлари талабалик давридан танлаб олинади
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тошкент молия институтилари ўртасида солиқ тизимига кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум ижросини таъминлаш мақсадида жойларда бўлажак солиқчилар билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилди.

Давра суҳбатида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Кадрлар билан ишлаш бўлими ва Малака ошириш маркази ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда талабаларга “Бўлажак солиқчилар клуби” фаолиятини ташкил этиш, талабаларни аъзоликка қабул қилиш тартиби ҳамда клуб аъзоларининг вазифалари, амалга оширадиган ишлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

- Бу каби учрашувлар солиқ тизимига юқори малакали кадрлар тайёлаш соҳасида ОТМлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, талабаларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамалаш ҳамда иқтидорли талабалар захирасини шакиллантиришга хизмат қилади -дейди, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси Кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Музаффар Пардаев

Тадбир сўнгида клуб ишчи органи вакиллари давлат солиқ хизмати органларининг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда клубга аъзо бўлиш истагини билдирган ва университет раҳбарияти томонидан тавсия этилган талабалар билан суҳбат ўтказиши ва суҳбат давомида талабаларнинг солиқ соҳасидаги билим даражаси, дунёқараши баҳоланиши, олий таълим муассасаси томонидан берилган тавсифнома асосида талабалар ўрганилиб, кейинчалик давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилишига келишиб олинди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ органлари ходимлари талабалик давридан танлаб олинади