12:08 / 08.11.2019
2 896

МИБ “AUTOCON” тадбирларини давом эттирмоқда

МИБ “AUTOCON” тадбирларини давом эттирмоқда
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳрининг марказий кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган, транспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида ҳуқуқбузарлик содир этган ва жарималарни белгиланган муддатда тўламай келаётган ҳайдовчиларга нисбатан тадбирлар ўтказилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Андижон шахар бўлими иш юритувига ИИБ ЙҲХБнинг вилоят бошқармаси томонидан 8.590 дона жами 2 млрд 067 млн сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойига қадар жами 1 млрд 275 млн 616 минг сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланишига эришилди.

Биргина, октябрь ойида ўтказилган рейд давомида маъмурий жарималарни муддатида тўламаган транспорт воситаси ҳайдовчилари замонавий ускуна AUTOCON ёрдамида аниқланиб, қарийб 610 млн сўм ундирилди. 600дан зиёд ҳайдовчилар эса жаримани тўламагани учун бошқарувидаги транспорт воситалари жарима майдонига тортилди.

Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кундан кечиртирмай жаримани тўлаши белгиланган. Агар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечикмай тўлаши лозим.
Шундай экан, ҳайдовчиларимизга эслатиб ўтмоқчимиз. Аввало, йўлларда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни унутманг.

Агарда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар бўлса, ўз вақтида тўлашни ёддан чиқарманг!
Айни кунларда Андижон шаҳрида бундай тадбирлар кенг кўламда давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ “AUTOCON” тадбирларини давом эттирмоқда