23:14 / 10.11.2019
2 906

Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланаётган Жанубий Корея фуқаросига жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланаётган Жанубий Корея фуқаросига жиноят иши қўзғатилди
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти томонидан «Korean and migrations» хусусий бандлик агентлиги МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда жиноят содир этишда гумон қилиниб, Жанубий Корея фуқароси Канг Намкю терговга жалб қилинди.

«Агар Сиз фотосуратда келтириб ўтилган шахснинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, Тергов департаментининг (71) 231-31-98, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Korean and migrations» хусусий бандлик агентлиги МЧЖга берилган Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этувчи 0010-сонли лицензия тўхтатилганини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланаётган Жанубий Корея фуқаросига жиноят иши қўзғатилди