Уолтер ўз ўртоқлари билан бирга хотинини зўрлагач, аёл уни отиб ўлдирди...

  • 14 ноябрь 2019, 06:55
  • 3 519
  • Жамият
  • Уолтер ўз ўртоқлари билан бирга хотинини зўрлагач, аёл уни отиб ўлдирди...
    Миррор нашрининг хабарларига кўра, Линда Куш исмли аёл ўз эрини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Бу аёл марҳум эри Уолтер билан учрашганида ўспирин қиз эди. Улар илк бора тўй маросимида танишиб қолишган, Уолтер шу қадар келишган йигит эдики, қиз унга шайдо бўлиб қолади. Ёш Линда бу келишган йигит у билан учрашувга чиқмоқчи бўлганида қулоқларига ишонмаган эди.

    16 яшар Линда тўй таклифини эшитганида бахтиёр эди ҳамда қизалоқ буни севги деб ўйлаганди. Эр-хотиннинг муносабатлари Линданинг биринчи ҳомиласи Роксанагача яхши эди. Уолтер Роксана туғилиш арафасида хотинини зинадан итариб юборади. Линда қизалоқни дунёга келтиргач уйига келади ва эри унга болани боқиш ва вояга етказишнинг барча масуълиятлари Линданинг бўйнида эканини айтади. Уолтер йиллар мобайнида аёли ва қизини тинмай калтаклаб, азоблаб келган. Аёлнинг сўзларига кўра, Уолтер ҳаттоки ўзининг тунда санғиб юрадиган ўртоқларини аёли билан ётадиган хонасига ҳам олиб кираверган.

    Бир куни эри Линдадан ўртоқлари билан ҳам жинсий алоқада бўлишини талаб қилган ва биргалашиб унинг устидан кулишган. Уолтернинг барча ўртоқлари бир бўлиб Линдани мунтазам зўрлаб келишган. Бундан қутилиш мақсадида Линда коллежга ўқишга киришга қарор қилади. Бу эса эрига сира ҳам ёқмайди. Линда умрида илк бора эрига қарши чиқади, улар қаттиқ муштлашишади. Шундан сўнг Линда эрининг бошига ўқ узган ва уни ҳовлисидаги боққа кўмиб ташлаган. Бу ишда Линданинг уч нафар фарзанди ҳам қатнашган. Бу воқеа 1984 йил октябрь оқшомида содир бўлган. Аёл бу тасодиф бўлгани ва уни ҳеч қачон ўлдиришни хоҳламагани ҳақида гапиради. Линда ҳозирда қамоқда, бироқ у чиндан ҳам ушбу жазога лойиқми? Унинг тарихи акс этган фильм ҳам суратга олинган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Уолтер ўз ўртоқлари билан бирга хотинини зўрлагач, аёл уни отиб ўлдирди...