Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари: «Кандо замон келди узи?»

  • 17 ноябрь 2019, 18:33
  • 2 886
  • Жамият
  • Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари: «Кандо замон келди узи?»
    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга нисбатан ҳақоратларга тўла таҳдиди аудиоси тарқалиб, жамоатчилик томонидан кенг муҳокама этлаётган бир пайтда унинг матбуот котиби Дилфуза Расулова Фейсбук тармоғидаги саҳифасида раҳбарини ҳимоя қилиб чиқди.

    Расулова хоним муҳокамаларни кузатар экан: «Кандо замон келди узи?» дея ҳайратини яширмайди, сўнг: «Суз эркинлиги, ОАВ/блогерларга эътибор берилиб, уларга йул очилиши шунга олиб келиши керемиди?» дейди. Давом этадики: «Куп гап - эшакка юк» деган гап бор. Шахар хокими хам курук гапдан ишни афзал куради. Буни ман килинаетган ишларни, уларни амалга ошириш йулида чекилаетган машаккатларни хар куни кураетган одам сифатида езяпман».

    Д. Расулованинг баёнидан овоз эгаси ҳақиқатда шаҳар ҳокими эканини илғаш мумкин: «Ким узини беайб дея олади? Ким, кайси биримиз узаро якинларимиз доирасида ёки иш жараёнида, ёки жазавамиз тутганда хар хил гапла гапирмимиз?».

    Бундан ташқари ходима аудиони тарқатган шахсни «номард» ва «аблаҳ» деб атайди: «Каедиги номард аблах писмайиб туриб ёзиб олган аудио ёзувни бош-кетини суруштирмасдан, изох олмасдан, уни «таркатувчи»сини топмасдан туриб узини сайтида чикариб юборадиган мухбир-у журналистларни нима деб атаса булади???»

    Баён ниҳоясида эса шаҳар ҳокимига қуйидагича ҳамдардлик билдиради: «Жахонгир Обидович, сизга Яратгандан сабр тилаб коламан ва Президентимизниям бунака провокациялар билан хеч бир галамис ифлослар чалгитолмаслигига ишонаман!!»

    Дилфуза Расулованинг баёнларига шарҳ ёки муносабат билдиришдан тийиламиз. Фақат матндан олган иқтибослар таҳрирсиз берилганини таъкидлаймиз, холос.

    Эслатиб ўтамиз, саноқли дақиқалар аввал Бош прокуратура «Ортиқхўжаев нутқи» бўйича ҳолат ўрганилаётгани, натижаси бўйича қўшимча маълумот берилиши ҳақида баёнот берди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари: «Кандо замон келди узи?»