date
views 6 220

Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўйича баёнотини эълон қилди

Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўйича баёнотини эълон қилди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга оид мавзу тармоқда ҳануз муҳокамалар марказида қолмоқда.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам мазкур масала юзасидан баёнот берди.

«Бош прокуратура томонидан Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади» дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўйича баёнотини эълон қилди