16:15 / 22.11.2019
2 800

Яширин тармоқ салкам 5 млн. сўм зарар етказди

Яширин тармоқ салкам 5 млн. сўм зарар етказди
Бугунги кунда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан тежаб-тергаб фойдаланиш, истеъмол қилинган бу неъматлар учун вақтида тўловни амалга ошириш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Бироқ, ана шу маъсулиятни айрим истеъмолчилар томонидан унутиб қўйилаётгани Бюро органлари томонидан олиб борилаётган кунлик тадбирлар давомида аниқланмоқда.

Жумладан, МИБ Янгиқўрғон туман бўлими томонидан Ровут маҳалласида ўтказилган мониторинг давомида ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқладилар, яъни фуқаро Б.Тўрабоевнинг яшаш хонадонида тўлов интизомига амал қилиш ва энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолати кўрилганда антиқа ҳолатга дуч келинди. Яъни ушбу фуқаро электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа яширин равишда уланиб, фойдаланиб келганлиги фош бўлди.

Ушбу ноқонуний ҳатти–ҳаракати билан фуқаро Б.Тўрабоев таъминотчи корхона манфаатларига салкам 5 миллион сўм зарар етказгани аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилди. Қоидабузар истеъмолчига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Маълумот ўрнида: МИБ Янгиқўрғон туман бўлими томонидан жорий йилнинг 10 ойи мобайнида энергия ресурслари, ичимлик сувидан фойдаланиш билан боғлиқ 138 та ҳуқубузарлик ҳолати фош этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яширин тармоқ салкам 5 млн. сўм зарар етказди