Автоматлаштирилган тизимда автобус ва метрода йўлкира қимматлашадими?

1 дақиқа ўқиш3.5K
Автоматлаштирилган тизимда автобус ва метрода йўлкира қимматлашадими?
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Аширматов жамоат транспортида йўл ҳақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилиши ортидан йўлкира нархи қимматлаши ҳақидаги гап-сўзлар нотўғрилигини маълум қилди.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, шу пайтгача автобус ёки метронинг бошидан охиригача борган йўловчи ҳам, бир-икки бекат юриб тушиб қолган йўловчи ҳам бир хил йўлкира тўлаб келаётган бўлса, янги тизимда бундай бўлмайди.

«Автоматлаштирилган йўлкира тўлаш тизимида вақтга, масофага боғланган турли тарифлар мавжуд. Агар борадиган манзилингизга битта автобусда борадиган бўлсангиз, шу масофага тахминан 40 дақиқада борадиган бўлсангиз, шу вақтга мос тарифни олиб, битта транспортни кутиб ўтирмай бир неча транспорт, масалан автобус ва метрога алмашган ҳолда манзилингизга етиб олишингиз мумкин. Бунда йўлкира нархи битта автобусда бориб-келгандагидан ошмайди», дейди Наврўз Аширматов.

Транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг қўшимча қилишича, янги тизимни жорий этишдан олдин аҳоли кўзлаган манзилига бориш учун бир неча транспорт туридан фойдаланганда қайта-қайта йўлкира тўламаслиги ҳақида жиддий бош қотирилган.
Автоматлаштирилган тизимда автобус ва метрода йўлкира қимматлашадими?
Анвар Жўраев
Фото: Иброҳим Дўшанов

«Янги автоматлаштирилган тизимда ана шу масалага ечим топилди. Насиб этса, тизим тўлиқ жорий этилганидан сўнг йўловчилар бунинг афзаллигини сезишади. Қайсидир йўналиш бўйича қатновчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали муаммони ҳал этиб бўлмайди. Бу билан кўчалардаги тирбандликни оширамиз, холос. Агар автобуслар сони кўпайса, шу йўналиш билан кесишадиган бошқа автобусларнинг интервали ҳам ўзгаради. Натижада бугун 20 дақиқада етиб бориш мумкин бўлган жойда 40 дақиқада етиб борилади», дейди у.

Йўлкира тўлашнинг автоматлаштирилган тизими 2020 йилнинг 1 январидан Тошкентда, 1 августдан Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2021 йил 1 январдан Республиканинг бошқа ҳудудларидаги жамоат транспортига жорий этилиши кутилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?