“Саҳар” гуруҳи хонандасини шокка туширган сюрприз: бир қўшиқ учун мухлисидан “Mercedes”

1 дақиқа ўқиш266
“Саҳар” гуруҳи хонандасини шокка туширган сюрприз: бир қўшиқ учун мухлисидан “Mercedes”

Анвар Жўраев бир мухлиси унинг қўшиғидан қаттиқ таъсирланиб, қимматбаҳо автомобиль совға қилгани ҳақида гапирди. "Саҳар" гуруҳи хонандаси бу воқеани ҳаётидаги энг ҳайратли ҳолатлардан бири сифатида эслади.

Воқеа 2010 йиллар атрофида, Анвар Жўраев янги альбом тайёрлаётган вақтда юз берган. Хонанда Қозоғистонда бўлган пайтда бир мухлис "Дилам" таронасини қайта-қайта тинглаб, қўшиқни жуда ёқтириб қолган.

Орадан вақт ўтиб, у Анвар Жўраевга телефон қилиб, махсус совғаси борлигини айтган. Олмаотага келган хонандани тўғри "Мерседес" автосалонига олиб бориб, "Қайси машинани хоҳласангиз, танланг", деган.

Анвар Жўраев ўша пайтда машҳур бўлган "Мерседес CLS"ни танлаган. Автомобиль ҳеч қандай шартсиз хонанданинг номига расмийлаштирилган.

Хонанда бундай совғани кутмаганини яширмади. Унинг айтишича, машина ўз номига ўтказилганидан кейин бир ҳафта давомида воқеага ишона олмай юрган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?