17:32 / 06.12.2019
3 588

Тошкентда экология қўмитаси кесишга рухсат бермаган чириган дарахт Gentra устига қулади (фото, видео)

Тошкентда экология қўмитаси кесишга рухсат бермаган чириган дарахт Gentra устига қулади (фото, видео)
5 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Чехов кўчасида қолдирилган Gentra устига дарахт қулаб кетди. Бу ҳақда автомобиль эгаси Facebook’да пост қолдирган.

«Бугун эрталаб машинамни кўча юзида қолдириб, 15 дақиқага қаҳвахонага кириб чиққунимча кўз олдимда машинам устига дарахт қулаб кетди. Мени бу ҳолатда биринчи бўлиб машинам эмас, балки машинам ёнидан ўтиб кетаётган икки кишининг жароҳат олиши мумкинлиги ташвишлантирди. Яхшики, уларга ҳеч нарса қилмади, машинам қайсидир маънода уларнинг ҳаётини сақлаб қолди», — дейди Gentra эгаси.

«Машинам дарахт остида қолганини тушунганимдан сўнг 102 рақамига қонғироқ қилдим, тезда участка нозири, ЙҲХБ ходимлари, ФВВ ва эвакуатор етиб келди. Аниқланишича, яқин ўртада жойлашган уйлар аҳолиси ушбу дарахтларни кесиш ҳақида керакли ташкилотларга мурожаат йўллаган, бироқ экология қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотлар ушбу дарахтнинг кесилишига рухсат бермаган. Тушунарсиз вазият. Нима учун фуқаролар шикояти инкор этилган?», — дея сўзларини давом эттиради жабрланувчи фуқаро.

Ҳайдовчининг ёзишича, кўчадаги айнан шу ҳудудда «тўхташ тақиқланган» белгиси бўлмагани учун автомобилини айнан шу ерда қолдирган.
«Ўзим бошқа туманда яшайман, бу дарахтлар мана шундай хавф солиши мумкинлиги ҳақида тушунчага эга эмасдим», — деб ёзади у.

Опубликовано Hilola Suleymanova Четверг, 5 декабря 2019 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда экология қўмитаси кесишга рухсат бермаган чириган дарахт Gentra устига қулади (фото, видео)