21:16 / 06.12.2019
7 121

Наманганда ҳам Президент мактаби очилди (фото)

Наманганда ҳам Президент мактаби очилди (фото)
6 декабрь куни Наманган шаҳрида Президент мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров очиб берди.

Ҳокимнинг айтишича, вилоят миқёсида саккиз мингга яқин ўқувчи ёшлар Президент мактаби ўқувчиси бўлиш мақсадида имтиҳонларга қатнашган, энг билимли, энг муносиб 144 нафари макктабга қабул қилинди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бобохўжаев ҳам нутқ сўзлаб, мамлакатимизнинг энг иқтидорли ва билимли ёшлари учун бунёд этилган мактаб, том маънода юксак имкониятлар мактаби бўлиб қолишини таъкидладилар.

Президент мактабда ўқув жараёни ҳам тубдан янги технологиялар асосида ташкил этилган. Ўқув жараёни Кембриж университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалар ва дастурлар бўйича инглиз тилида амалга оширилади. Президент мактабларининг ташкил этилиши билан мамлакатимиз таълим тизимида “STEAM – таълим” энг кўп ишлатилаётган, моҳияти эндигина англашилаётган иборалардан бирига айланди. Мактабда худди шу дастур асосида “STEAM” фанлар – табиий фанлар, технология, техник ижодиёт, санъат, математика чуқурлаштириб ўргатилади. 10 нафар хорижлик мутахассислар ўқувчиларга дарс берадилар.









arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда ҳам Президент мактаби очилди (фото)