13:36 / 07.12.2019
3 320

ДХХнинг сохта ходими қўлга олинди

ДХХнинг сохта ходими қўлга олинди
Хоразмда фуқарони чегара қўшинларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пора талаб қилган ДХХнинг сохта ходими ушланди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ДХХдаги манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Урганчдаги мактабларининг бирида психолог вазифасида ишлаб келган 35 ёшли А.М. фуқаро Қ.О.га ўзини гўёки ҳозирда Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бошқармасида ишлаётганлигини айтиб, 600 доллар эвазига уни Чегара қўшинларига ишга киритиб қўйиши мумкинлигини билдирган.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида А.М. жабрланувчи Қ.О.дан 600 АҚШ доллари олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХнинг сохта ходими қўлга олинди