19:10 / 09.12.2019
7 827

Зойир Мирзаев ва Шерали Жўраев воҳалик меҳнаткашлар билан тантана қилди (фото, видео)

Зойир Мирзаев ва Шерали Жўраев воҳалик меҳнаткашлар билан тантана қилди (фото, видео)
Қашқадарё вилоятида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” юқори савияда нишонланди.

Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, воҳалик меҳнаткашларни ушбу кун биилан муборакбод этди ва ўз табригини йўллади. Шунингдек, вилоят раҳбари меҳнат фахрийларига алоҳида ҳурмат кўрсатиб, уларга эсдалик совғалар ва совринлар топширди.

Вилоят ҳокими отахонларни шахсан ўзи тақдирлади.


Ушбу катта байрамга ўзбек санъати қироли Шерали Жўраев ҳам ташриф буюрди.

Буюк ҳофиз деҳқон ҳақида қўшиқ куйлади, вилоят мусиқали драма театри актёрлари саҳнада ҳолатни жонлантиришди.



“Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” бир сўз билан айтганда катта тантанага айланди. Бу эса воҳалик деҳқон ва меҳнаткашларга келгусидаги ишларида катта куч-ғайрат бағишлайди, шубҳасиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зойир Мирзаев ва Шерали Жўраев воҳалик меҳнаткашлар билан тантана қилди (фото, видео)