Бугун Тошкентда Эрон Ислом Республикаси ихтисослашган кўргазма очилди. Тадбирда Эрон корхоналари ва тадбиркорлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Эронлик ишбилармонлардан бири - “Export development and technology transfer fund” бош директори Меҳрдад Амани ўз фикр ва мулоҳазаларини қуйидагича изҳор қилди.
“Эронда илм-фан жуда ривожланган. Эронлик тадбиркорлар бу йўналишда Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожлантириш тарафдори. Бу ерга келган компаниялар асосан кимё, кон саноат, hi-tech, қишлоқ хўжалик, IT соҳаларда ҳамкорлик қилишга қизиқиши катта”, - деб таъкидлади Амани.
Эронлик тадбиркорнинг сўзларига кўра, Эрон Ўзбекистондан ловия, буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олади. Фан-техника соҳаларини Ўзбекистонга экспорт қилади, “hi-tech” соҳасида тажриба алмашишга ёрдам беради.
“Инновация вазирлиги билан шу соҳада ҳамкорлик баённомасини имзоланди. Ўзбекистонга 100 та Эрон фирмасини олиб келиш режалаштирилган. "hi-tech", қишлоқ хўжалиги, биология, нефт-газ соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма корхоналар тузиш ва келажакда Ўзбекистонни шу нарсаларни экспорт қилишига ҳаракат қиламиз”, - деб қўшимча қилди хорижлик тадбиркор.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Фурқат Раҳимов кўргазманинг очилиши маросимида айтган маълумотига кўра, Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси шу йилда 340 миллион долларни ташкил этди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?