«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Улардан 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланилади, деб хабар берди «Норма».
Солиқлар пасайтирилишига йўл қўймаслик учун 2014 йилдан буён ҳукумат кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришнинг энг кам ставкаларини белгилайди. Ижарага берувчи ўзининг мол-мулкини жуда арзон ёки ҳатто бепул тақдим этишга ҳақли. Бироқ бюджет бундан зиён кўрмаслиги керак. Ижаранинг белгиланган энг кам ставкаларидан келиб чиқиб, 12% ЖШДСни тўлашга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан ставкалар индексация қилинган:
- нотурар жойлар учун – 15-25%га. Тошкент шаҳридаги нотурар кўчмас мулк бўйича ижаранинг энг кам ставкалари ҳаммасидан кўп ўсди – ойига 1 кв.м. учун 25 минг сўм.
- автотранспорт воситалари учун, ўртача – 6%га (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 12-илова).
Фуқаролар мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадларга 2020 йилда 12% ставка бўйича ЖШДС солинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?