date
views 3 637

Ўзбекистонда ҳар бир ҳудудда граффити усулида безатилган кўчалар ташкил этилади

Ўзбекистонда ҳар бир ҳудудда граффити усулида безатилган кўчалар ташкил этилади
Фото: urbanpresents.net | Берлин девори
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига кўра, Туризм масканларига олиб борувчи йўлларни миллий тусдаги граффити усулида безашга қаратилган “Creative wall – Street art” лойиҳасини амалга ошириш, лойиҳа доирасида ҳар бир ҳудудда камида биттадан граффити усулида безатилган кўчаларни ташкил этиш мўлжалланган.

Лойиҳани амалга ошириш 2020 йил августига режалаштирилган. Уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасига (А.Абдуҳакимов) юклатилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳар бир ҳудудда граффити усулида безатилган кўчалар ташкил этилади