21:12 / 13.12.2019
8 841

Кадастр тизимида янгилик!

Кадастр тизимида янгилик!
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси Матбуот хизматининг "Даракчи"га хабар беришича, "“Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори имзоланди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 987-сон қарори).

Унга кўра, Давергеодезкадастр қўмитасининг пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини 2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида ва 2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.

Мазкур қарор қабул қилиниши амалдаги 7-12 саҳифадан иборат кадастр йиғмажилди ўрнига янги намунадаги кадастр паспортини жорий этишда аҳоли учун мукаммал (QR-код матрик штрихли код) ва қулай ягона ҳужжат воситаси сифатида ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштиради.

Бунда анъанавий қоғоз кўринишдаги кўчмас мулк объектлар хуқуқини тасдиқловчи кадастр паспортини ўрнига янги замонавий ва қўшимча имкониятлар очиб берувчи (ID пластик ягона идитификацион) картаси жорий этилади.

2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мyлк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий xyқуқлap вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожaат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кадастр тизимида янгилик!