10:20 / 16.12.2019
2 507

Судьяга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қандай ҳолатда қўлланиши аниқ белгиланмоқда

Судьяга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қандай ҳолатда қўлланиши аниқ белгиланмоқда
Ўзбекистонда судьяга ҳамда судьялик фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар бўйича собиқ судьяга нисбатан, улар томонидан ўта оғир ёки оқибати инсон ўлими билан боғлиқ қасддан жиноят содир этилган ҳолатдагина, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби жорий этилади.

Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурида айтилишича, бу борада 2020 йил июнь ойигача тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ижро учун масъуллар - Судьялар олий кенгаши (Мингбоев), Олий суд (Комилов).

Шунингдек, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жумладан ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида суд ишларини ҳал этишга аралашиш ҳолатларини профилактика қилиш юзасидан тизимли равишда ўқув-амалий машғулотлар ва бошқа таъсирчан чоралар кўриб борилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Судьяга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қандай ҳолатда қўлланиши аниқ белгиланмоқда