Фото: Слуцкий Максим/ТАСС
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасининг белгиланмаган қисмида икки давлат чегарачилари ўртасида низо келиб чиқди, деб хабар берди Kun.uz РИА Новостига таяниб.
Хабарда айтилишича, Қирғизистон фуқаролари чорва молларини қидириб чегаранинг белгиланмаган қисмига киришган ва Ўзбекистон чегара отрядига дуч келишган.
"Фуқаролар қўшни давлат ҳарбий хизматчилари билан айтишиб қолишган. Кейин эса даҳанаки жанг муштлашувга айланиб кетган", - дейилади хабарда.
Тўқнашувни тўхтатиш учун Ўзбекистон ҳарбийлари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узишган.
"Тўқнашув натижасида жабрланганлар йўқ", - деб хабар берилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда икки давлат чегара хизматлари вакиллари чегарадаги вазиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида учрашув ўтказмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади