13:30 / 11.01.2020
3 377

Чилангарнинг фириби узоққа бормади

Чилангарнинг фириби узоққа бормади
МИБ Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан фуқаро Ж.Нўмоновнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилояти “Вилоят техник кўрик” МЧЖда чилангар бўлиб ишловчи фуқаро Ф.Толипов, таниши Андижон тумани Қорабўйи кўчасида яшовчи И.Солиевнинг яшаш хонадонида истеъмол қилинган электр энергиясидан келиб чиққан 2.263.000 сўм миқдоридаги қарздорликни 1.500.000 сўм эвазига йўқ қилиб беришни ваъда қилиб, ушбу пулларни талаб қилиб, уни алдаб ишончига кирган.

09.11.2018 йил куни соат 11:00 ларда Ж.О.Нўмоновдан елишилган 1.500.000 сўм пулларни Андижон шахар, С.Аленда кўчасидаги чорраҳада олган вақтида, кимёвий ишлов берилган ашёвий далиллар билан холислар иштирокида Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳодимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Вилоят техник кўрик” МЧЖда чилангар бўлиб ишловчи фуқаро Ф.Толиповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилангарнинг фириби узоққа бормади