date
views 5 113

Тошкентда таниқли дизайнер ўлдириб кетилди

Тошкентда таниқли дизайнер ўлдириб кетилди
Фото: «myday.uz»
Тошкентда таниқли дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилди.

Мазкур хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлар экан, воқелик ҳақида кейинроқ расмий маълумот берилишини маълум қилди. Ҳозирда жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда. Жиноят иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Оммавий ахборот воситаларига кўра, фожиа 14 январга ўтар кечаси пойтахтнинг Яшнобод тумани содир бўлгани айтилмоқда.

Нариман Григорян — таниқли дизайнер, «Nariman Grigoryan» бренди асосчиси. У рақс санъати бўйича халқаро мусобақалар ҳакамлар ҳайъатининг ўзбекистонлик ягона аъзоси сифатида ҳам тилга тушганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда таниқли дизайнер ўлдириб кетилди