17:15 / 16.01.2020
3 477

Навоийда 340 дона вобла балиғини овлаган браконьерлар қўлга тушди

Навоийда 340 дона вобла балиғини овлаган браконьерлар қўлга тушди
Фото: ЎзА
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича 2020 йилнинг январь ойида Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан тезкор экологик рейд назорат тадбири ўтказилди, деб хабар берди ЎзА.

Назорат тадбирида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими сув объектларини муҳофаза қилиш тезкор гуруҳи кўлнинг Нурота тумани ҳудудида экологик рейд ўтказди.

Тадбир давомида Нурота тумани Қизилча қишлоғида яшовчи фуқаро А.Избасаров ноқонуний равишда 340 дона вобла балиғини овлаб олиб кетаётган вақтида тўхтатилди.

Фото: ЎзА

Ушбу ҳолат билан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддаси талабларини бузганлиги учун МЖтК 90-модданинг 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда 7582000 сўм табиатга етказилаган зарар ҳисобланиб ҳужжатлар Нурота тумани Маъмурий судига юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда 340 дона вобла балиғини овлаган браконьерлар қўлга тушди