"Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди (видео)

  • 17 январь 2020, 19:07
  • 8 516
  • Жамият
  • "Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди (видео)
    Тошкент шаҳрининг энг гавжум бозорларидан бири ҳисобланган "Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди. Бу воқеа акс этган видео Human.uz ахборот порталида эълон қилинди.

    –Мен ташқаридаги "навес"нинг иккинчи "зонтиги"да савдо қиламан, – дейди савдо қилувчи аёллардан бири. – Кунлик патта пули тўламаймиз, бозор билан қилинган шартнома асосида савдо қиламиз. Патентим бор, қўлимда ишчим бор. "Навес"ни ўзимиз қурганмиз. Янги келган бозорқўм "Булар талабга жавобга бермайди, уларни олинглар ", деди. Ўзимни оладиган бўлсак, шу "навес" учун олти миллион сўм сарфлаганман. Уни қурдирганимга эндигина уч ой бўлди. Уни бузиб, ўрнига янги магазин қурамиз, дейишяпти. Иложи бўлса, бизни жойимизда қолдиришгани маъқул. Ахир эндигина уч ой бўлди уни қурганимизга. Ўзи қишда савдо суст бўлишини ҳамма яхши билади.

    Масалани қандай ижобий ҳал этиш мумкинлиги ҳақидаги саволга"Фарҳод" деҳқон бозори АЖ директори Баҳодир Саидов қуйидагича жавоб берди:
    – Бу ерда нафақат янги дўконлар, балки янги расталар ҳам қурилади. Ўша расталар савдо қилаётган одамларга берилади. Агар улар деҳқон, томорқаси мавжуд бўлса, маълумотномалар орқали, агар патенти бўлса, шартнома асосида расталар ажратилади.

    Аммо бозор директорининг гапларидан савдо қилаётган тадбиркорларнинг кўнгли тўлмади. Улар бу масаладаги ўзларининг талаб ва истакларини маълум қилишди.

    » » "Фарҳод" бозорида катта жанжал бўлди (видео)