Бугун, 22 январь куни, Тошкент шаҳар ҳокимлигида «2019 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар йўналишида эришилган ютуқлар ва келгусидаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров иштирок этди ва амалга оширилган ишлар юзасидан, хусусан, ёшлар туризми бўйича маълумот берди.
«Сўнгги бир йил ичида шаҳарда тунги ҳаёт ўзгарди. Очиқ майдонларда маданий тадбирларнинг ўтказилгани ҳам бунга мисол бўла олади. Шаҳар секин-асталик билан мегаполисга айлантирилмоқда. Тошкент шаҳрига тунги клублар керак. Шу қаторда бир жиҳатга аҳамият беришингизни хоҳлардим: агар хавфсизлик тўлиқ таъминланса, тунги клублар фаолиятига тўсиқлар қўйилмайди. Аслида, бунинг зарарли томони йўқ. Одамлар кўчага чиқади, харажат қилади. Бу эса ўз навбатида, ички ва ташқи туризм ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Клублар қонуний талабларни бажарадиган бўлса, ҳеч қандай чекловлар йўқ», дейди ҳоким ўринбосари.
Шунингдек, Шукуров шаҳарнинг тунги манзараси олдингидан анча ўзгарганини ҳам қўшимча қилди. Жумладан, «Тошкент сизни севади», «Ёшлар картинг», «Тунги велосайр», «МuzzDay», «Гуллар фестивали» ва «Ландшафт опен» каби маданий тадбирлар бренди яратилгани қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди
«Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади
Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди
Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин
Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди
Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди
Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади