21:10 / 27.01.2020
3 328

Самарқандда мол бозорида нархни келиша олмаган сотувчи харидорнинг бошини уриб ёрди

Самарқандда мол бозорида нархни келиша олмаган сотувчи харидорнинг бошини уриб ёрди
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Пайариқда мол бозордаги сотувчи ва харидор ўртасидаги жанжал келиб чиқди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Қайд этилишича, воқеа 13 январь куни тахминан соат 08:30 ларда содир бўлган. 27 ёшли Ф.М. Пайариқ туманидаги «мол бозори»да 25 ёшли У.И. га қорамол сотаётган вақтида унинг нархи юзасидан тортишиб ўзаро жанжаллашиб қолган ва қаттиқ жисм билан У.И.ни бош қисмига зарб билан урган.

Оқибатда У.И. тан жароҳати олган ва Пайариқ туман марказий шифохонасига мурожаат қилган. Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, У.И. «оғир» тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан 23 январь куни Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда мол бозорида нархни келиша олмаган сотувчи харидорнинг бошини уриб ёрди