21:21 / 02.02.2020
3 212

Аҳмадбой: «Одамлар энди йиғиштираман десам ҳам пулларини олиб келиб топширарди»

Аҳмадбой: «Одамлар энди йиғиштираман десам ҳам пулларини олиб келиб топширарди»
Тошкент вилоятида шов-шувли молиявий пирамидага асос солган Аҳмаджон Турсунбоев (Аҳмадбой)га Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида тайинланган жазога қисман жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2019 йил 20 майдаги ҳукми билан тайинланган жазосини қўшиб, узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 14 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида 52 миллион 96 минг сўм жарима жазолари тайинланган.

Аҳмаджон Турсунбоев бу йўлга қандай киргани ҳақидаги ҳақиқатларни ошкор этди.
- Бу фаолиятни 2006 йилда бошлаганман. Шу йили қорамол савдоси билан шуғулланганман. Одамлардан олти ой ёки бир йил муддатга олиб, мол савдосини амалга оширганман. Йил давомида фақат ўзим 100 тадан 300 тагача хонадондан қорамол олардим. Бир йил ичида даромад қилардим, пулни ҳар бир хонадонга шахсан бориб тарқатардим. У вақтда нақд касса қилинмаган. Нақд касса айланма тизимига 2014 йилдан ўтдим. Ўша вақтлар пулни бир йил муддатга олардим ва 3—4 минг нафар одамдан пул олганман. Қорамолни 5 фоиз устама эвазига қайтариш шарти билан олардим. 100 миллион сўмлик нарсани 150 миллион қилиб қайтариш шарти билан олардим, бундан мен ҳам, одамлар ҳам фойдаланарди.

2016 йил ёзида фаолиятим ёпилгунига қадар ҳам ўз мижозларимга эга эдим. Одамлар сони кўпайганидан кейин «Ишламайман», деганимдан кейин ҳам кўпчилик қўймаган, «Йўқ, ишлайсан!», дейишган. Пулларни олиб бориб берсак, уларни қайтарган. «Йўқ, пулимни айлантириб берасан», деб шарт қўйишган. Ўша вақтда ортиқ ишламайман, қачонгача фоиз тўлаб умрим ўтади дегандим
, - дейди Аҳмаджон Турсунбоев (Аҳмадбой).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳмадбой: «Одамлар энди йиғиштираман десам ҳам пулларини олиб келиб топширарди»