date
views 3 424

Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади

Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади
Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 августга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб олган методология ишлаб чиқиш;
- аҳоли, айниқса ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик ва бизнес юритишнинг замонавий кўникмасини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
- тадбиркорлик ташаббусларини, энг аввало, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари;
- тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар, жумладан микромолиялаш хизматларидан кенг фойдаланиши, шунингдек, давлат харидларида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;
- банд бўлмаган аҳолини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни зарур касбларга ўқитиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш;
- Фарғона водийсининг 22 та қишлоқ туманида аҳоли ўртасида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бошланган ижобий тажрибани барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади