22:50 / 12.02.2020
3 330

«Аҳмадбой иши» бўйича тўртинчи очиқ суд ҳукми эълон қилинди

«Аҳмадбой иши» бўйича тўртинчи очиқ суд ҳукми эълон қилинди
2020 йил 12 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Kun.uz нашрининг хабар қилишича, Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари (эски таҳрирдаги) билан айбли деб топилди ва унга ушбу модда билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А.Турсунбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида, тайинланган жазога қисман жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил 28 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазосини қўшиб, узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 14 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А.Турсунбоевга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-банди “б” кичик бандига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилди.

Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ тайинланди. Жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошлаб ҳисобланади.
А.Турсунбоевга қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аҳмадбой иши» бўйича тўртинчи очиқ суд ҳукми эълон қилинди