Фото: ИИВ ахборот хизмати
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида 12 февраль соат 11.30ларда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
1984 йилда туғилган А.Б. ўзининг бошқарувидаги «Матиз» автомашинасини Абай ОФЙ ҳудудидан ўтувчи «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» А-380 йўлининг 645-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабабли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, 1987 й.т. Ш.Т. бошқарувидаги «МАN» юк автомашинаси билан тўқнашув содир этиши натижасида юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетган.
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Натижада «Матиз» автомашинаси ҳайдовчиси А.Б., йўловчилари — 1990 й.т. С.Мамутова, 2019 й.т. М.Қ. ҳамда 1965 й.т. Т.Р.лар воқеа жойида вафот этган.
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Шунингдек, «Матиз» автомашинасининг қолган йўловчилари, 1989 й.т. С.С., 2000 й.т. Д.Қ. ҳамда «МАN» юк автомашинаси ҳайдовчиси Ш.Т.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”