11:43 / 15.02.2020
2 870

Ўзбекистонда Turkuaz иши қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда Turkuaz иши қайта кўриб чиқилади
Фото: «VeniVidi.ru»
Ўзбекистон бир гуруҳ туркиялик инвесторлар даъвосига биноан чиқарилган Инвестициявий низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказнинг (ICSID) арбитраж трибунали қарорини бекор қилиш ҳақида кассация шикоятини киритди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz»га таяниб Дарё.

Халқаро арбитраж суди 2019 йилнинг октябрь ойида Güneş Tekstil ва бошқа бизнесменларнинг даъвоси бўйича Ўзбекистонга мусодара қилинган мол-мулкининг компенсацияси сифатида Turkuaz савдо марказига сармоя киритган турк инвесторларига 40 миллион доллар тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарганди.

Тошкентдаги Turkuaz савдо маркази 2011 йилда ёпилган эди. Ҳукумат бунга бир қанча қонунбузарликлар содир этилганини сабаб қилиб кўрсатган. 2013 йилда Güneş Tekstil вакили, Turkuaz савдо маркази эгаси бўлган Воҳид Гунеш ва бошқа бир гуруҳ инвесторлар Ўзбекистон етказилган зарарни тўлашини талаб қилиб, ICSID’га даъво аризаси билан мурожаат қилган.

12 февраль, чоршанба куни, Ўзбекистон манфаатларини ифода этувчи Американинг White & Case адвокатлик фирмаси суд жараёнини қайта бошлаш ташаббуси билан чиқди. ICSID бош котиби аризани рўйхатдан ўтказди ва қарорнинг бажарилиши вақтинча тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида томонларни хабардор қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Turkuaz иши қайта кўриб чиқилади