"Ҳеч қачон билмайди" деб адашманг!

"Ҳеч қачон билмайди" деб адашманг!
Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими ходимлоари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир мобайнида яшаш хонадонида иссиқхона ташкил этган фуқаронинг қилмишини фош этдилар.

Гап шундаки, ходимлар томонидан туманнинг Ғалаба маҳалласида истиқомат қилувчи У.Деҳқоновнинг тўлов интизомига риоя этишлари ўрганилганда ноқонуний табиий газдан фойдаланаётгани маълум бўлди. “Ҳеч ким кўрмайди” дея у ҳовлисига барпо этган иссиқхонага ҳисоблагичдан ташқари қўшимча тармоқ тортиб олган.
"Ҳеч қачон билмайди" деб адашманг!

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг туман бўлими инспекторлари томонидан далолатнома расмийлаштирилди ва иссиқхона табиий газ тармоғидан ажратиб қўйилди.
Ҳозирда таъминотчи корхонага етказилган зарар суммаси ҳисобланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар