08:59 / 21.02.2020
4 653

ЎзЛиДеП раҳбари Алишер Қодировнинг шов-шувли постига муносабат билдирди

ЎзЛиДеП раҳбари Алишер Қодировнинг шов-шувли постига муносабат билдирди
Ўзбекистон либерал-демократик партияси раиси Актам Ҳайитов шу кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Миллий тикланиш партияси етакчиси Алишер Қодировнинг фикрига муносабат билдирди. Бу ҳақда nasafnews нашри хабар бермоқда.

“Сурхондарё воқеалари жуда долзарб тус олди, аввало бу ерда фуқароларни ҳам айблаб бўлмайди. Бизда тизимда камчиликлар бор. Алишер Қодировнинг депутат сифатида халқни олдида масъуллиги бор. Биз қонунда ёзилган нормани оёғости қилишга ҳаққимиз йўқ.

Фуқаро сифатида ҳар кимнинг ўз шахсий фикри бор. Алишер Қодиров ҳам фуқаро сифатида ўзини фикрини айтган бўлиши мумкин. Депутат сифатида эса бундай фикр билдириш нотўғри.

Чунки унга битта одам овоз берганми ёки иккита уларни ҳурмат қилиши керак.

Сурхондарёликлар Алишер Қодировни сайламаган бўлса, унинг партиясидан кимнидир сайлаган бўлиши мумкин. Яна бир нарса аниқки, ҳар бир сайловчи депутатдан ҳар бир саволига жавоб олишга ҳақли. Унга мени сиз сайламагансиз дейиш тўғри деб ўйламайман”, — деди партия етакчиси.

Маълумот учун, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари — парламентдаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Халқобод” маҳалласида 14 февраль, жума куни, аҳоли ва ҳокимият вакиллари ўртасида юз берган зиддиятли ҳолатга муносабат билдирган эди.

Унинг шу мазмундаги пости Фаcебоокда муҳокамаларга сабаб бўлгани, хусусан, фойдаланувчилардан бирининг: “Сиздан нима кутиш мумкин? Халқни айблаш осон. Ҳақиқий депутатлар сайланмагунча, шу аҳвол”, деган комментига жавобан: “Мен сизни умидвор қилмаганман, мендан ҳеч нарса кутманг. Сиз мени сайламагансиз, бундан кейин ҳам сайламайсиз… сайламасангиз ҳам майли”, мазмунида қолдирган жавоби ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЎзЛиДеП раҳбари Алишер Қодировнинг шов-шувли постига муносабат билдирди