15:21 / 22.02.2020
3 348

Эксперт жавоби: Нега эркаклар ва аёллар бир хил ёшда пенсияга чиқишмайди?

Эксперт жавоби: Нега эркаклар ва аёллар бир хил ёшда пенсияга чиқишмайди?
Фото: «Aif.ru»
Бутунроссия илмий-тадқиқот институти (ВНИИ) меҳнат масалалари мутахассислари Россияда (назаримизда бу биз учун ҳам тўғри келади — таҳр.) кексайганда эркаклар ва аёлларнинг пенсияга чиқиш ёшидаги фарқ нимага асосланганини тушунтириб беришди. Бу ҳақда RT'га таяниб "Хабар" нашри ёзмоқда.

Демак, экспертларга кўра, аёллар 55 ёшда, эркаклар 60 ёшда пенсияга чиқишлари 1930-йилларда белгилаб қўйилган бўлиб, организм имкониятлари бўйича тадқиқотларга асосланилган.

«Ўша даврдаги ўрганишларда олдингидек меҳнат фаолиятини давом эттириш қобилиятини аксарият аёллар 55 ёшида, эркаклар 60 ёшида йўқотиши маълум бўлган», — дея таъкидлашмоқда россиялик экспертлар.

Фақат бу эмас. Мутахассисларнинг аниқлик киритишларича, пенсияга чиқишда ёшга оид тафовутни белгилашда аёлнинг бола тарбиясидаги алоҳида роли ҳам инобатга олинган, қолаверса, рўзғор, уй юмушлари ҳам асосан уларнинг зиммасидалиги кундек ҳақиқат.

Дарвоқе, Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши кутиляпти. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари томонидан маълум қилинишича, 2020 йил 1 апрель санасигача ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эксперт жавоби: Нега эркаклар ва аёллар бир хил ёшда пенсияга чиқишмайди?