
Сохта купюраларнинг муомалага киритилишининг олди олинди, дея маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.С. қалбаки 1 млн 550 минг сўмни фуқаро С.Х.га ўтказган вақтида жиноят устида ушланган.
Ушбу қалбаки купюраларни фуқаро Э.С. таниши О.О. билан олдиндан тил бириктириб, компьютер ва рангли принтердан фойдаланган ҳолда тайёрлаб келаётганлиги аниқланиб, жами 5 млн сўм бўлган 50 000 сўмлик қалбаки купюралар ва бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.С. ва О.О.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар