Президент: «Камбағал аҳоли вакилларини ишга олган корхона имтиёзга эга бўлади»

1 дақиқа ўқиш3.1K
Президент: «Камбағал аҳоли вакилларини ишга олган корхона имтиёзга эга бўлади»
27 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига савол бермоқчиман. Қайси бирингиз охирги уч йил ичида ҳақиқатан ҳам камбағал оиланинг уйига бориб, дардини эшитдингиз? Бирор маҳаллада камбағал оилаларни йиғиб, бир пиёла чой устида баландпарвоз гапларсиз, камситмасдан, уларнинг бу ҳолати учун биз ҳам жавобгар эканимизни ҳис қилган ҳолда муаммосини ҳал қилиб бердингизми? Бу саволга қониқарли жавоб йўқ, десам адолатдан бўлади», - деди Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартиришга бағишланган видеоселекторда.

Халқнинг реал бандлигини таъминлашга қаратилган барча ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш лозим эканлиги ҳақида гапирган президент видеоселекторда шундай деди:
Президент: «Камбағал аҳоли вакилларини ишга олган корхона имтиёзга эга бўлади»
«Биз ҳудудларда камбағал фуқароларнинг рўйхати ҳақида гапирдик. Энди бу рақамларни яшириш, ор қилиш билан ҳал қилолмаймиз. Камбағал фуқароларимизнинг аниқ рўйхати бундан кейин керак бўлса, ҳар бир маҳаллага илиб қўйилади. Токи шунга қараб ҳар бир раҳбар ўзининг фаолиятига баҳо берсин, виждони қийналсин.

Камбағалликни камайтириш, одамларимизни касбга ўқитиб, ўзини ўзи бой қилишига эришиш битта мажлис билан ҳал бўлиб қолмайди, албатта. Шунинг учун халқимизнинг реал бандлигини таъминлашга қаратилган барча ҳаракатларни қўллаб-қувватлашимиз лозим.

Хусусан, энди нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда одамларимизни тадбиркорликка ўқитишнинг энг илғор дастурлари ишлаб чиқилади. Касбга ўқитишда нодавлат ташкилотлар фаол жалб қиламиз.

Жорий йилнинг 1 апрелига қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан энг яхши касбга тайёрлаш ўқув дастури бўйича нодавлат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказилади. Танлов ғолибларига ўз ишини ташкил қилиш учун бандликка кўмаклашиш жамғармасидан грант ажратилади. Улар қисқа муддатда бинолар билан таъминланади. Уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун барча шароитларни яратиб берамиз.

Яна бир гап: камбағал аҳолини ишга олган лидер корхоналарга банк кредит фоизининг Марказий банк асосий ставкасидан ортиқ қисми тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. Агар ўша корхоналарда ишловчи камбағал аҳоли вакиллари 70 фоизга етса, кредит муддати икки йилгача узайтирилади. Камбағални суяган тадбиркорни бошимизда кўтаришимиз керак, у фаолиятини кенгайтириши учун барча шароитларга эга бўлсин», — дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?