
Кеча Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар маъмурий судида автоблогер Мақсуд Музаффаровнинг иши кўриб чиқилди. Суд ишини ёритиш учун ташриф буюрган “Яккабоғ24” саҳифаси блогери Комил Фахриддинов шахсини тасдиқловчи ҳужжат тариқасида янги тартибдаги автомобиль гувоҳномасини кўрсатган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари эса, уни текшириб, суд залига кириши учун рухсат берган.
Суд бошланиши арафасида судья Қиличов Бахтиёр блогерга "Автомобиль гувоҳномаси билан кириш мумкин эмас, чиқиб кетинг", деб айтган. Ваҳоланки, автомобиль гувоҳномаси ҳам шахсни тасдиқловчи ҳужжат қаторига киради ва у билан бемалол суд залига ташриф буюриш мумкин.
Блогер бу ҳолат ҳақида ўз телеграм каналида батафсил ёзиб чиқишини айтиб, суд залидан чиқиб кетаётганида, судья ҳуқуқ тартибот ходимларига блогерни ушлашни буюради. Кейин эса блогерни судга босим ўтказишда айблаб, 15 суткага қаматиш билан қўрқитади. Автоблогер Мақсуд Музаффаровга эса "Сен блогерларни олиб келиб, судга нисабатан босим қилмоқчи бўлдинг. Жавобгарликка тортиласан", деб айтади.
Бундан ташқари судья жаноблари Мақсуд Музаффаровнинг ЙПХ ходимига қарши киритган даъво аризасини кўриб чиқишни очиқ тарзда рад этган. Судьялар учун алоҳида қонун жорий қилинганми? Бу ҳолат бўйича изоҳ кутиб қоламиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар