23:45 / 05.03.2020
2 541

Комил Алламжонов: «Ҳали ҳам журналистларга таҳдидлар, босимлар, адолатсизликлар бор»

Комил Алламжонов: «Ҳали ҳам журналистларга таҳдидлар, босимлар, адолатсизликлар бор»
Фото: @allamjonov_ki
Самарқанд шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликда II Марказий Осиё судьялар мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Унда сўзга чиққан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов матбуот ходимларида ўзини цензура қилиш, қўрқув ҳали ҳам борлигини, чунки давлат идоралари ходимлари томонидан турли таҳдидлар, босимлар, адолатсизликлар мавжудлигини қайд этиб ўтди.

«Уларни ҳимоя қиладиган ягона орган бу — суд бўлиши керак. Лекин бунинг учун энг асосийси — судлар амалда мустақил ишлаши, уларда доим адолат бўлиши керак, ҳар бир норози фуқаро кўчага чиқиши эмас, борадиган жойи суд бўлиши керак ва аҳолида судларга нисбатан ишонч кучли бўлишига эришиш керак.

Шунинг учун ҳам бугунги бизнинг тадбиримизга ўхшаган конференциялар, тажриба алмашиш, доимий мулоқотлар жуда муҳим
», дейди Комил Алламжонов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов: «Ҳали ҳам журналистларга таҳдидлар, босимлар, адолатсизликлар бор»