23:10 / 23.03.2020
4 777

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилади

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда депутатлар қатор қонун лойиҳалари билан бир қаторда Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган мазкур масала ушбу ҳудудда бошқарув ҳамда аҳоли учун ижтимоий-маиший қулайликлар яратишни назарда тутади.

Кўзда тутилаётган ўзгаришларга кўра, Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги “А.Ибрагимов”, “Муҳаббат”, “Навбаҳор”, “Ёшлик”, “Шарлауқ” “Охунбобоев”, “Обод”, “Саяпир”, “Шехлар”, “Пастом” ва “Саидлар” ҳамда Тупроққалъа маскани ҳудудидаги “Саримой”, “Нукус”, “Ҳазорасп” ва “Тупроққалъа” маҳаллалар ҳудудлари ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказилади.

Питнак шаҳри эса, Тупроққалъа туманининг маъмурий маркази этиб белгиланмоқда.

Ўз навбатида, чегараси ўзгартирилаётган Ҳазорасп туманидаги сайлов округларидан (25-Қизилқум, 26-Шарлауқ, 27-Темур, 28-Нурушлар, 29-Саяпир, 30-Шехлар) сайланган халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилади