
Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматовнинг маълум қилишича, чет-элда бўлмаган ва вирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлмаган 20 ёшли ўзбекистонликда ҳам коронавирус аниқланган.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар орасида чет элда бўлиб қайтмаган, беморлар билан ҳеч қандай алоқада бўлмай туриб вирусни юқтирган бемор ҳам бор. Бу ҳақида Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов онлайн брифингда айтиб ўтди.
«Афсуски, ўзи, яқинлари чет элда бўлиб қайтмаган, беморлар билан мулоқотга киришмай туриб ҳам вирусни юқтирган бемор бор.
Битта одам ўзининг кунлик тартиби давомида эрталабдан кечгача кўп одамлар билан ўзи истаган-истамаган тарзда, таниган-танимаганлари билан алоқада бўлади. Жамоат транспортларида, ёнида турган бегона шахслар бўладими, иш-ўқиш жойларида улар билан бевосита мулоқотда бўлади.
Гаплашмаса ҳам, умумий фойдаланадиган буюмлар — автобус тутқичлари, эшик тутқичлари билан юқтириши мумкин.
Битта ҳолатда, 20 ёшга кирган қизда шундай ҳолат аниқланди. Унинг ўзи, қариндош-уруғлари чет элда бўлмаган. Улар соғлом, текширишдан ўтказилган. Қиз ўзининг ўқиш фаолиятида қандайдир ҳолатда вирусни юқтирган. Бу эса бизни сергак бўлишга чақиради», деди Баҳром Алматов.
КоронавирусБеморлар биланСоғлом ОдамларВирус ЮқтиришСанитария-эпидимиологикБаҳром Алматов Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар