date
views 3 432

Карантин даврида нотариал хизматлар кўрсатиладими?

Карантин даврида нотариал хизматлар кўрсатиладими?
Фото: 123RF
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган карантин даврида нотариус ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш давлат хизматларига зарурат бўлмаса, мурожаат этмаслик тавсия қилинмоқда.

Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева карантин даврида васиятномани расмийлаштириш нотариал хизматидан ташқари, бошқа нотариал ва ФХДЁ давлат хизматларига заруратсиз мурожаат этмасликни тавсия этди.

«25 мартдан бошлаб, нафақат Адлия вазирлиги, балки унинг тизимидаги идоралар ҳам мамлакатимизда кузатилаётган карантин тартиби туфайли бошқача ишлашга ўтган. Бунда фуқаролардан уйда бўлиши ва карантин ҳолати билан боғлиқ тартибларга риоя қилишини сўраган ҳолда, ФХДЁ, нотариус ва давлат хизматлари марказларига онлайн мурожаат этиши кўрсатилди. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар юзага келганда, аввалдан автоматлаштирилган e-notarius.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, ҳужжатларнинг электрон нусхасини юбориши керак», - дейди у.

Таъкидланишича, фуқаролар кечиктириб бўлмайдиган ҳолат сифатида васиятномага боғлиқ масалалар бўйича нотариусга мурожаат қилиш мумкин. Бошқа хизматлар бўйича зарурат сезилмаса, нотариусдан телефон орқали маълумот олиш имконияти мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Карантин даврида нотариал хизматлар кўрсатиладими?