17:00 / 10.04.2020
3 232

Ғузор тумани ҳокими ишдан кетди. Вилоят ҳокими уни икки марта огоҳлантирганди

Ғузор тумани ҳокими ишдан кетди. Вилоят ҳокими уни икки марта огоҳлантирганди
Саъдулла Бобоқулов / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Бугун, 10 апрель куни Халқ депутатлари Ғузор тумани кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоят сектор раҳбарлари иштирок этган йиғилишда ташкилий масалалар кўрилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
«Фидойи хизматлари учун вилоят ҳокими З.Мирзаев С.Бобоқуловга раҳмат айтиб, саломатлигини тиклаб, тез орада сафимизга қайтишига тилак билдирди», дейилади хабарда.

Бекзод Суюнов / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ғузор тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Бекзод Суюнов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрида Саъдулла Бобоқуловга вилоят ҳокими Зойир Мирзаев томонидан сайловга тайёргарлик кўришда кўзбўямачиликка йўл қўйгани учун ҳайфсан берилганди. Кейинроқ 2020 йил январида ҳам вилоят ҳокими Ғузор тумани ҳокимини одамлар билан мулоқот қилишни билмасликда айблаганди.

Март ойида интернетда Саъдулла Бобоқулов билан боғлиқ аудио тарқалганди. Унда телефон орқали мулоқот вақтида туман ҳокими Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг раиси Саттор Ақановни мулозамат кўрсатмаганликда айблайди.

Бобоқулов «Ҳозир гаплашишга вақтингиз йўқми, қачон вақтингиз бўлади», дейди. Судья ҳокимга қабулига келиши мумкинлигини билдиради. Ҳоким, аксинча, судья унинг қабулига келиши лозимлигини талаб қилади.

Мазкур воқеа хусусида «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов суд раисини халқ депутатлари туман кенгаши сессиясига чақирмоқчи бўлиб қўнғироқ қилганини айтган.

«Суд раиси халқ депутатларининг туман кенгаши сессиясида иштирок этиб, депутатларга ҳисобот бериши лозим эди, шу сабабдан ҳам судьяга қўнғироқ қилиб, бу ҳақда билдирмоқчи бўлдик. Аммо эшитганингиздек, судья ҳурматсизлик қилди.

Судьялар олий кенгашига хат билан чиқиб, мазкур ҳолат ҳақида билдирдик, аммо 10-12 кун ўтяптики, жавоб йўқ
», деган ҳоким.
Кейинроқ Судьялар Олий кенгаши Ғузор ҳокимини ёлғон гапиришда айблаб чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғузор тумани ҳокими ишдан кетди. Вилоят ҳокими уни икки марта огоҳлантирганди