
Андижонда кўчада маст ҳолда, камига ниқобсиз юрган эркак инспекторларнинг олдида тиғ билан ўзини кесиб ташлади. Унинг нега бундай қилгани номаълум…
Профилактика инспекторининг хизмат хонасида ўзига-ўзи ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган бу фуқаронинг ишини инспекторлар ҳам тушунишмади. Аслида Бахтиёр Саидов ўғирликда гумон қилиниб, Андижон шаҳар Ҳамкорлик фуқаролар йиғини биносида жойлашган профилактика инспекторининг хизмат хонасига чақирилган эди. Маст ҳолда келган гумонланувчи юқоридаги хатти-ҳаракатни амалга оширди.
Бахтиёр Саидов ўзига тан жароҳати етказиш билан бирга фуқаролар осойишталигини ҳам бузди, яна бир қоидабузарлиги эса карантин қоидаларига амал қилмаганидир. Унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Андижон шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилди, Бахтиёр Саидовга жарима солинди ва 15 суткалик қамоқ жазоси берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар