17:51 / 21.04.2020
4 154

Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига чалинган бир бемор бугун пневмония ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар қилди. Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 6 нафарга етди.
«Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Ш. юрак ишемик касаллиги, гипертония иккинчи даражаси, атеросклеротик кардиосклероз, икки томонлама пневмония ва ўткир нафас етишмовчилиги ташхиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган эди.

Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда Covid-19 коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. 73 ёшли (эркак) ушбу беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ кардиолог, вирусолог, пульмонолог, терапевт, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир бемор вафот этди